Душанба куни республикада коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна камайиб (бир кун аввал 832), 773 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.

Пневмонияга чалиниш кўрсаткичи ҳам пасайиб, кеча 129 та (аввалги кун — 134та) ҳолат қайд этилган.

Фото: ССВ.

Янги касалланиш ҳолатларининг аксарияти Тошкент шаҳрида — 445 та ва Тошкент вилоятида — 105 та аниқланган. Самарқанд вилоятида — 40 та, Фарғонада — 34 та, бошқа вилоятларда — 8 тадан (Жиззах вилояти) 23 тага (Сурхондарё) касалланиш қайд этилган.

Пандемия бошланганидан бери расман қайд этилган ҳолатларнинг умумий сони 230 мингдан ошди.

Шунингдек, кун давомида 2 нафар коронавирус беморида ўлим ҳолати қайд этилди. Расмий рўйхатга олинган ўлимларнинг умумий сони 1588 нафарни ташкил этмоқда.