Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондонинг WТ йўналиши бўйича ўтган турнирда Ўзбекистон делегацияси 7 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бутунжаҳон таэквондо WТ тақвимида 2 та рейтинг турнири бўлиб, унда Олимпиада очколари ўйналади.
6−8 февралда ўтган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этиб, дастлабки турнир — «Fujairah Open-2022» мусобақасида 11 нафар спортчи билан қатнашди.
Умумий ҳисобда 7 медаль қўлга киритилди, шундан тўрттаси олтин.
Олтин медаль:
- Улуғбек Рашитов — 68 кг
- Жасурбек Жайсунов — 74 кг
- Феруза Садикова — 62 кг
- Светлана Осипова — 73кг
Кумуш медаль:
- Чарос Қаюмова — 53 кг
Броньза медаль:
- Никита Рафалович — 80 кг
- Ниёз Пўлатов — 63 кг
Маълумот ўрнида, қўшни Қозоғистон эса мусобақадан 15 та медаль: хусусан, 2 та олтин, 4 та кумуш ва 9 та бронза билан қайтди.