Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми учун озиқ овқат маконларни «Ҳалол» стандартларига риоя қилиши жуда ҳам муҳим. Ўзбекистондаги КFC ресторанлари раҳбарияти жаҳон миқёсидаги KFC брендининг расмий франчайзинг ҳамкори — International Foodchain МЧЖ компанияси номидан тўлиқ масъулиятни бўйнига олган ҳолда шуни маълум қиладики, Ўзбекистондаги KFC ресторанларида тайёрланган барча маҳсулотлар халқаро «Ҳалол» стандартларига тўлиқ мувофиқ:
- биринчи кундан бошлаб зираворлардан тортиб тайёр маҳсулотгача барча КFC маҳсулотлари «Ҳалол» сертификатига эга;
- товуқ гўштини етказиб берувчилар — Saxovat Broyler ва Safi паррандачилик фермалари ҳам амал қилаётган «Ҳалол» сертификатига эга;
- 2022 йил 1 январь куни барча стандартларга амал қилиш даражаси жиддий текширувлардан ўтказилгандан кейин, Ўзбекистондаги КFC ресторанлари Халқаро стандартлаштириш ва сертификатлаштириш марказининг «Ҳалол» сертификатини қўлга киритди.
«Компаниямиз доим меҳмонларимиз ҳақида ғамхўрлик қилади. Шундай экан, қатъий халқаро сифат стандартларидан ташқари „Ҳалол“ стандартларига ҳам тўла-тўкис амал қилиш биз учун жуда муҳим, бинобарин, биз меҳмонларимизга нафақат тотли, нафақат озуқа нуқтаи назаридан хавфсиз бўлган, балки „Ҳалол“ қоидаларига риоя қилиш нуқтаи назаридан ҳам хавфсиз бўлган таомларни таклиф этамиз. Биз ҳар бир меҳмонимизни бениҳоя қадрлаймиз, шунинг учун ҳам, ушбу стандартларга аввал ҳам амал қилинган, ҳозир ҳам амал қилинмоқда ва бундан кейин ҳам барча ҳолатларда тўла-тўкис амал қилинади», — деб эълон қилинган компания раҳбариятининг расмий хабарида.
Instagram: @kfcinuzbekistan
Facebook: fb.com/KFC.uz
Telegram: t.me/kfcuzbekistanofficial
Реклама ҳуқуқлари асосида.