Насибулла Мўминов Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Насибулло Мўминов.
Бунгача у Андижон вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Бундан ташқари, Андижон вилоятининг 2 туманига янги ҳокимлар ҳам тайинланди, дея Daryo хабар бермоқда.
Вилоятнинг Хўжаобод туманига Ўткирбек Шукуров ҳоким этиб тайинланди. Бунга қадар у вилоят ҳокимининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Ўткирбек Шукуров.
Пахтаобод туманига эса Элёрбек Усмонов ҳоким бўлди. Тайинловга қадар у Марказий Банкнинг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи эди.
Элёрбек Усмонов.