22 февраль куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланган 138 (аввалги кун — 175) киши ва пневмонияга чалинган 27 (31) киши рўхатга олинган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.
Бу 5 январдан бери кузатилган энг паст кўрсаткич бўлди. Ўша куни 146 та ҳолат қайд этилганди.
Пандемия бошланганидан буён расман қайд этилган COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 235,7 минг нафарни ташкил этди.
Фото: ССВ.
Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида мос равишда 56 (бир кун аввал — 88) ва 21 (39) тагача камайгани кузатилмоқда. Самарқанд вилоятида 18 та, бошқа вилоятларда эса касаллик аниқланганлар сони 10 тадан кўп эмас.
Шунингдек, кун давомида вирус асоратлари оқибатида 1 нафар бемор вафот этди. Расмий рўйхатга олинган ўлимларнинг умумий сони 1624 нафарни ташкил қилди.