Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 25 февралдан амал қилувчи курсларини эълон қилди.
- 1 АҚШ доллари 10,57 сўмга кўтарилди ва 10 850,85 сўмни ташкил этмоқда;
- 1 Евро 144,25 сўмга пасайди ва 12 160,97 сўм деб баҳоланди;
- 1 Рубль 7,71 сўмга пасайди ва 128,70 сўмга тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 29,59 сўмга пасайиб, 10 840,28 сўмни ташкил қилганди.