25 февраль ҳолатига Ўзбекистонда 138 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу бир кун олдинги (156 та) кўрсаткичдан камроқ.

Қолаверса, 21 нафар (бир кун аввал — 26) кишида пневмония аниқланди, деб хабар бермоқда ССВ.

Пандемия бошланган санадан бошлаб то ҳозирги кунга қадар 236 174 нафар фуқаро вирусга чалинди.

Кеча энг кўп ҳолат Тошкент шаҳри (47) ва вилоятида (28), Самарқандда (19) рўйхатга олинди. Қолган ҳудудларда эса 8 тадан (Сурхондарё) паст кўрсаткич қайд этилган. Қорақалпоғистон ва Навоий вилоятида 1 нафардан фуқаро вирус юқтириб олган.

Вирусдан тўлиқ фориғ бўлганларнинг умумий сони 232 049 нафарни (98%) ташкил этмоқда.

️Шунингдек, 2 нафар бемор ковид асоратлари оқибатида вафот этди. Расмий статистикага кўра, касалликдан вафот этганларнинг сони умумий сони 1630 нафарни ташкил қилмоқда.