«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда қуймоқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Кефир ва қайнаган сувда пиширилган қуймоқлар


Кефир ва қайнаган сувда пиширилган қуймоқлар нафақат мазали, балки жуда фойдали ҳам ҳисобланади. Бундай пишириқ ажойиб нонушта ёки енгилгина кечки таом ўрнини бемалол боса олишига шубҳа йўқ.

«Креп сюзетт» қуймоқлари


Франциянинг классик десерти «Креп сюзетт» қуймоқлари — апельсин қайласи билан тортиқ қилинади. Шу боис ҳам улар мазали, хушбўй ва юпқа бўлиб пишади — таътиб кўриш тавсия қилинади.

Сутда пиширилган классик қуймоқлар


Сутда пиширилган қуймоқлар — ҳақиқий уй таомларидан бири ҳисобланади. Уларни нонуштага ёки десерт сифатида дастурхонга тортишингиз мумкин.

Сутда пиширилган «нуқта"ли қуймоқлар


«Нуқта-нуқта» кўринишга эга ноодатий қуймоқлар — исталган «начинка» билан мос келадиган ажойиб десертдир. Ушбу қуймоқлар нафақат ноодатий кўринишга эга, балки ҳар сафар сиз кутгандек чиройли кўринишда тайёр бўлади.

Хамиртурушли қуймоқлар


Хамиртуруш солиб пишириладиган қуймоқлар жуда яхши шишиб пишади. Тўғри, уларни тайёрлаш учун анчагина вақт сарфлаш лозим, аммо натижаси шунга арзийди.

Пишлоқ ва кўкатли қуймоқлар


Бу сафарги майин ва юмшоқ қуймоқларимизга шивит (укроп) ва пишлоқдан солиб пиширдик. Бундай қуймоқлар ичига қўшимча «начинкалар» солиш талаб этилмайди, чунки уларнинг ўзи серсув бўлиб пишади.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15