Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарининг ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда Президент администрациясига яқин «Нигоҳ» Telegram канали хабар берди.
Хабарга кўра, Содиқжон Турдиев маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари эди.
Содиқжон Турдиев. Фото: ЎзА.
Шунингдек, Президент админитрациясида масъул ходим сифатида фаолият юритган Абдулла Турсунов вазирнинг ўринбосари бўлди.
Бундан ташқари, олдинроқ Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухтор Муҳитдинов ҳам маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Мухтор Муҳитдинов.
Маълумот учун, март ойининг бошида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилган эди.