Бугун, 9 март куни Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида 2 257 600 доза Moderna вакцинаси келтирилди, деб хабар бермоқда ССВ.
Мамлакатда фойдаланилаётган вакциналарнинг умумий миқдори 59 269 023 дозага етди.
Улардан:
- 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
- 41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
- 1 341 790 дозаси «Sputnik V»;
- 8 580 460 дозаси Moderna;
- 2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;
- 1 976 000 дозаси Sinovac;
- 343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.
Шундан 46,5 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.
Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши 12 720 731 доза вакцина захираси мавжуд.
Аввалроқ, Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев март, июнь ва июль ойларида яна 4 млн доза Pfizer, 7,5 млн доза Moderna вакцинаси олиб келинишини маълум қилганди. Қолаверса, Ўзбекистонда яна 10 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси ҳам ишлаб чиқарилган.