«Тошшаҳартраншизмат» компанияси Наврўз байрами муносабати билан келаётган дам олиш кунлари Тошкентда автобус йўналишлари иш графигини эълон қилди.
Жамоат транспорти қуйидагича тартибда ишлайди:
- 21 март, душанба — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида. Йўналишлардаги иш вақтининг тугаши 1 соатга узайтирилади;
- 22 март, сешанба — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
- 23 март, чоршанба — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатни давом эттириши белгилаб қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, президент фармонига кўра, Наврўз байрами муносабати билан ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимлар кетма-кет беш кун, шанбада ҳам ишлайдиганлар эса 4 кун дам олади.