Япониядан Ўзбекистонга 201,6 минг доза AstraZeneca вакцинаси гуманитар ёрдам сифатида олиб келинди, дея хабар бермоқда ССВ ахборот хизмати.
Аввалроқ, қарийб 2 млн доза Pfizer вакцинаси олиб келинганди. Шу билан айни вақтда республикага келтирилган вакциналарнинг умумий сони 61 470 153 дозага етди.
Вакциналарнинг турлари бўйича сони қуйидагича:
- 2 606 080 дозаси AstraZeneca;
- 41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
- 1 341 790 дозаси «Sputnik V»;
- 8 580 460 дозаси Moderna;
- 4 626 180 дозаси Pfizer/BioNTech;
- 1 976 000 дозаси Sinovac;
- 343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.
Шундан 47,3 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди. Ҳозирда республикада коронавирус инфекциясига қарши 14 111 439 доза вакцина захираси мавжуд.