China Eastern Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing-737−800 йўловчи самолёти Хитой жанубидаги Гуанси автоном вилояти тоғларига қулаб тушди, дея хабар бермоқда CGTN. Самолёт бортида 123 нафар йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси бўлган. Фожеа сабаблари ва омон қолганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Лайнер Гуанчжоудаги Куньмин шаҳридан ҳавога кўтарилган бўлган. Самолёт қулаши оқибатида ўрмонда ёнғин бошланди, лекин у ўчирилди. 540 қутқарувчидан иборат гуруҳлар қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда.
China Eastern Airlines Boeing 737−800 самолётларининг учишини вақтинча тўхтатиб қўйди. Самолёт қулаганидан сўнг ишлаб чиқарувчи компаниянинг (Boeing) акциялари 7,8% га арзонлади.
Авиакомпания лайнер бортида хорижий давлатлар фуқаролари бўлмаганлигини маълум қилди.