6 апрель куни Quacquarelli Symonds халқаро рейтинг агентлиги 2022 йил учун дунё университетларининг «Фан бўйича рейтинги» (Subject Rankings) натижаларини эълон қилди.
QS by Subject Rankings`да «Математика» фани соҳасида эришган натижалари кўра, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети (ЎзМУ) дунёнинг кучли 500 талик (451−500) университетлар қаторидан ўрин эгаллади.
Шунингдек, университет Emerging Europe & Central Asia (EECA) минтақаси рейтингида Топ-300`таликка кирди. ЎзМУ 2021 йилги EECA рейтингида Топ-400`таликдан жой олганди. Эслатиб ўтамиз, ЎзМУ 2021 йилда Ўзбекистон ОТМлари рейтингида 2-ўринга лойиқ кўрилганди.
QS by Subject Rankings маълумотларига кўра, ушбу университетда ўқиш минимум ва максимум нархи халқаро талабалар учун бир хил — 2 минг долларга тенг. Маҳаллий талабалар учн эса минимум нарх 700 доллар, максимум эса — 10 минг долларни ташкил қилади.
«Математика» фани бўйича рейтингда биринчи ўринни — Массачусетс технология институти, иккинчи ўринни — Стенфорд университети ҳамда учинчи ўринни — Кембриж университети (Буюк Британия) эгаллади.
Бундан ташқари, «Фан соҳалари рейтинги» (Subject Rankings) бўйича Топ-5`талик натижалар қуйидагича бўлди.
Санъат ва гуманитар йўналиши бўйича:
- Оксфорд университети (Буюк Британия);
- Кембриж университети (Буюк Британия);
- Гарвард университети (AҚШ).
- Калифорния университети, Берклей (АҚШ);
- Стенфорд университети (АҚШ).
Муҳандислик ва технология йўналиши бўйича:
- Массачусетс технология институти (AҚШ);
- Кембриж университети (Буюк Британия);
- Оксфорд университети (Буюк Британия).
- Наньян технология институти (Сингапур);
- Стенфорд университети (АҚШ).
Ҳаётий фанлар ва тиббиёт йўналиши бўйича:
- Гарвард университети (AҚШ);
- Оксфорд университети (Буюк Британия);
- Жонс Ҳопкинс (АҚШ).
- Кембриж университети (Буюк Британия);
- Стенфорд университети (АҚШ).
Табиий фанлар йўналиши бўйича:
- Массачусетс технология институти (AҚШ);
- Гарвард университети (AҚШ);
- Кембриж университети (Буюк Британия);
- Оксфорд университети (Буюк Британия).
- Стенфорд университети (АҚШ).
Ижтимоий фанлар ва менежмент йўналиши бўйича:
- Гарвард университети (AҚШ);
- Оксфорд университети (Буюк Британия).
- Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби (LSE), Буюк Британия.
- Кембриж университети (Буюк Британия);
- Стенфорд университети (АҚШ).
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Quacquarelli Symonds томонидан эълон қилинган World University Rankings 2022 рейтингида ҳам Массачусетс технология институти биринчи ўринни эгаллаганди.