Ўзбекистонда аёллар 27% раҳбарлик лавозимларини эгалламоқда. Ушбу маълумотлар 13 апрель куни сенаторлар, депутатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган «Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёлларнинг роли» мавзуидаги форумда тилга олинди.
Аёлларнинг тадбиркорлик соҳасидаги улуши 25%, сиёсий партияларда — 44%, олий таълим тизимида — 46% ни ташкил этмоқда.
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қўмита ҳамда ҳокимларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарларини малакасини ошириш. Фото: АОКА.
Форумда хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини фаоллаштириш, уларни давлат бошқаруви идораларида қарорлар қабул қилиш даражасида ишлашига эришишга оид таклиф ҳамда фикр-мулоҳазалар билдирилди.
«Сиёсатдаги аёллар» таҳлилига кўра, 2019 йилги сайлов натижаларига кўра, 2020 йилда аёллар парламентнинг юқори палатаси — Сенатда 24,7% ўринни эгаллаб, аввалги натижага нисбатан ўз ваколатларини 7,7 фоизга оширди. Қонунчилик палатасида 2019 йилги сайловлар аёлларга 32% ўринни олиб келди, бу эса кўрсаткич 2 бараварга ошгани қайд этилди.
Март ойида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилгани муносабати билан Ўзбекистондаги барча ҳудудлар раҳбарларига янги ўринбосарлар — вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиқлари, шу жумладан, Қорақалпоғистонда Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари тайинланганди.