World Press Photo ассосиацияси фотожурналистлар-2022 танлови ғолибларини эълон қилди. Ушбу рўйхатдан дунёнинг 6 та минтақасидан 30 нафар фотограф жой олди. Улар тўрт тоифага ажратилган: яккахон сурат, серияли, узоқ муддатли лойиҳа ва эркин ижод.
Эътиборингизга танловнинг айрим ғолиб суратларини ҳавола этамиз. Лауреатларнинг тўлиқ рўйхати билан ташкилотнинг расмий веб-саҳифасида танишиб олишингиз мумкин.
Фото: Amber Bracken / The New York Times.
Камлупса яқинидаги йўл ёқасида илиб қўйилган кўйлаклар. Акция маҳаллий аҳоли учун мўлжалланган мактаб-интернат ҳудудида мурдалари топилган ҳинду болаларига бағишланади. Ўтган асрнинг ўрталаридан бери фаолият юритаётган ташкилот ҳудудида 200 дан ортиқ кимга тегишли эканлиги номаълум бўлган қабрлар топилган. Канада.
Фото: Matthew Abbot / National Geographic.
Маҳаллий жамоат оқсоқоли қишлоғини ўрмон ёнғинларидан ҳимоя қилиш мақсадида қуриган ўтларни ёқиб юбормоқда. Австралия, Мамадаверре.
Фото: Lalo de Almeida / Panos Pictures.
Жунглининг бетўхтов кесилиши хавф солаётган Арапикси резервациясида истиқомат қилувчи шахс. Бразилия, Амазония.
Фото: Sodiq Adelakun Adekola / AFP.
Суратда жангарилар шаҳар ётоқхонасидан икки қизи 279 нафар қиз билан бирга ўғрилаб кетилган аёл тасвирланган. Нигерия, Жангебе шаҳри.
Фото: Konstantinos Tsakalidis / Bloomberg News.
Гувес шаҳарчасида яшовчи аёл ўрмон ёнғинлари унинг уйини йўқ қилаётганини кузатмоқда. Греция, Эвия.
Фото: Bram Janssen / AP.
Толибон ҳокимият тепасига келганидан сўнг ёпилган Ариана кинотеатри ишчиси. Афғонистон, Кобул.
Фото: Amanuel Sileshi / AFP.
Фуқаролик уруши сабаб дунёдан ажралиб қолган Ченна қишлоғида болакай туман тушган йўл бўйлаб юриб кетмоқда. Эфиопия, Тиграй.
Фото: Guillaume Herbaut / Agence VU'.
Бошидан жудо қилинган Ленин ҳайкали. Украина, Котовск.
Фото: Anonymous / The New York Times.
Намойишчилар хавфсизлик кучлари билан тўқнашувда рагаткадан фойдаланмоқда. Мьянма, Янгон.