Ўзбекистон туризм магистрали бўйлаб 31 та туман (шаҳар) ҳудудидан ўтувчи йўл бўйида 1 тадан «карвонсарой» қурилади

Ўзбекистон туризм магистрали бўйлаб 31 та туман (шаҳар) ҳудудидан ўтувчи йўл бўйида комплекс туризм хизматларини (автотураргоҳ, кемпинг, автосервис, овқатланиш, ёқилғи қуйиш) қамраб олган 1 тадан «карвонсарой» барпо этилади. Шунингдек, ҳудудларда туризм кластерлари ташкил этилади.

Акмал Бурхонов Антикоррупция агентлиги деворига чизилган граффитни қўллаб-қувватлади

Рассом Inkuzart Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳовлисининг ташқи деворига «Коррупция» граффитини чизди. Агентлик директори Акмал Бурхонов арт-объектни қўллаб-қувватлаб, уни «муросасиз креатив ёндашув» деб атади ва аҳолини коррупцияга қарши фаол курашишга чақирди.

«Ҳудуд масъуллари ҳали „уйғонгани“ йўқ» — президент туризм бўйича ҳоким ўринбосарларига синов муддати берди

Президент 4 та ҳудуддан ташқари барча вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига 3 ой синов муддати берди. Шунингдек, давлат раҳбари қайси ҳоким музейлар муаммоси билан шуғулланди, деган саволга ижобий жавоб йўқлигини таъкидлади. Мутасаддиларга туризм соҳасида пандемиягача бўлган кўрсаткичларни тиклаш энг устувор вазифа этиб белгиланди.

Туризм ва маданий мерос вазирига уч нафар ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли қарори билан Бахтиёр Ибрагимов, Нусратилла Зикриллаев ва Ботиржон Шахриёров туризм ва маданий мерос вазирига ўринбосар этиб тайинланди.

Бюджет очиқлигини таъминламаган 2 та ташкилот раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилди

Ҳисоб палатаси 133 та вазирлик ва идоралар томонидан бюджет жараёнининг очиқлигини таъминловчи маълумотларни веб-сайтларга жойлаштирилганини ўрганди. Якунда 2021 йилнинг III чорагида 91 та, IV чоракда 54 та ташкилот очиқ маълумотларни умуман жойлаштирмагани аниқланди. Илк бор 2 та ташкилот раҳбари суд қарори билан маъмурия жавобгарликка тортилди.

Ўзбекистонда аҳоли Рамазон ҳайити муносабати билан 5 кун дам олади

Президент келгуси ҳафтада Рамазон ҳайити муносабати билан ҳам аҳолига 5 кунлик дам олиш берилишини айтди. Унинг айтишича, Наврўз байрамидаги дам олиш кунларида Бухоро ва Самарқандга қўшимча 110 минг маҳаллий туристлар борган. 2022 йилдан давлат ташкилоти ходимларига йилига бир маротаба маҳаллий саёҳатга чиқиш харажатларининг 20 фоизини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаш амалиёти йўлга қўйилади.

ДБҚда Божхона ҳудудида/ташқарисида қайта ишлаш божхона режимини такомиллаштириш бошқармаси ташкил этилди

Давлат божхона қўмитасида Божхона ҳудудида/ташқарисида қайта ишлаш божхона режимини такомиллаштириш бўйича бошқарма ташкил этилди. Шунингдек, божхона ҳудудида қайта ишлаш режими соддалаштирилади.

Шуҳрат Абдураҳмонов ўзини ҳақиқий андижонлик деб билганларни ҳар куни Андижон полкасига рақсга тушишга чақирди

Шуҳрат Абдураҳмонов вилоятда «Андижон полкаси» ойлигини эълон қилиб, ташкилот ва идоралар раҳбарлари, ўзини ҳақиқий андижонлик деб билган барчани бутун жамоаси, ҳамкасблари билан ҳар куни Андижон полкаси рақсига тушишга чақирди.

«Андижон полкаси» рақсини ЮНЕСКО номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш таклиф қилинди

Президент раислигидаги туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича видеоселекторда «Андижон полкаси» рақсини ЮНЕСКО номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш бўйича таклиф берилди. Давлат раҳбари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади.

Бухородан Истанбулга авиақатновлар йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways Бухородан Истанбулга мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. Парвозлар ҳафтада икки марта амалга оширилади.

Биринчи чоракда UzAuto Motors соф фойдаси 75 фоизга ошди

UzAuto Motors биринчи чорак якунлари бўйича 619 млрд сўм соф фойда кўрди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 75 фоизга кўпдир.

Тиббиёт бирлашмаларида болалар анестезиология-реанимация бўлимлари ва педиатрия постлари жорий этилади

Президент қарори билан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида болалар анестезиология-реанимация бўлимлари ҳамда кечаю кундуз шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи педиатрия постлари жорий этилади. Шунингдек, 1 майдан поликлиникаларда болалар бўлимлари иш бошлайди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Дамбами ёки кучли ёғингарчилик: Жиззахнинг Эгизбулоқ қишлоғидаги талофатли селга нима сабаб бўлди?

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Равшан Ибрагимов Эгизбулоқдаги селга аввалига дўл, унинг ортидан кучли ёмғир ёғгани сабаб бўлганини маълум қилди. Маҳаллий аҳоли эса тоғда «Huaxin» цемент заводи карьер учун йўл қурган ва сой йўлида дамба ҳосил қилган деган фикрда. «Газета.uz» ушбу масала юзасидан суриштирув олиб борди.

«Қадрли тошкентликлар, шинам, кўркам, зилзилага бардошли уй — сизларга совға». Иттифоқ республикалари янги Тошкентни қандай қуришган?

1966 йил 26 апрель куни эрта тонгда Тошкент даҳшатдан ларзага тушди. Тахминан 8 баллик зилзила бутун кўча ва мавзеларни ер билан яксон қилди. Вайрон бўлган пойтахтни қайта тиклаш учун Ўзбекистон вилоятлари ва бутун Совет иттифоқи қурувчилари Тошкентга ошиқдилар. Шаҳарнинг турли қисмларида «Бутуниттифоқ ҳашари» усулида қурилган уйлар бугунги кунгача сақланиб қолган. Айримларининг ён ва олд томонлари эсдалик ёзувлар билан безатилган. "Газета.uz" 1966−1970-йиллардаги биноларнинг шаҳар архитектураси ва аҳоли маданияти учун қандай аҳамияти ва қиймати борлигини таҳлил қилди.