Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш бекор қилинди
Президент Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Президентнинг аввалги фармони билан 2021 йил 1 январдан букмекерлик идораларини очишга рухсат берилган, бироқ ҳуқуқий асослар мавжуд бўлмагани сабабли мамлакатда улар фаолияти ноқонуний бўлиб қолаётган эди.
Сенат мажлисининг жонли эфири 8 дақиқадан кам давом этди
UzReport TV орқали Сенат мажлиси трансляцияси бошланганидан қарийб 8 дақиқа ўтиб тўхтатилди. Парламент юқори палатасининг YouTube-саҳифасида жонли эфир 2019 йил октябридан бери биринчи марта намойиш этилмади. Президент фармонига кўра, 1 декабрдан бошлаб йиғилишлар МТРК каналлари ва интернет тармоғида эфирга узатилиши керак эди.
Сенат инсон аъзолари трансплантацияси тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Эндиликда инсон аъзолари трансплантацияси учун беморга қариндош бўлмаганлар ҳам донорлик қилиши мумкин. Тирик донорни ундан аъзосини ва (ёки) тўқималарини олиш учун розилик беришга мажбурлаш тақиқланади.Ўзбекистон фуқароси чет давлат фуқароси бўлган реципиент учун донор бўлолмайди. «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Гўшт ва ёғ импортига нол даражали ҚҚС ставкаси муддати узайтирилиши мумкин
Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, ўсимлик ёғи ва картошкани олиб кириш ва сотишда қўшилган қиймат солиғининг нол ставкаси 2022 йил охиригача узайтирилиши режалаштирилмоқда, — дея маълум қилди депутат Дониёр Ғаниев. Банан, ананас ва бошқа цитрус мевалари учун импорт божлари имтиёзлари ҳам узайтирилиши мумкин.
Деҳқонободда аниқланган она айиқ ва унинг икки боласи тирик экани маълум қилинди
Экология қўмитаси Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида аниқланган она айиқ ва унинг икки боласи тирик эканини маълум қилди. Улар тасвири «Теракли» МФЙ ҳудудида олинган бўлса, ўлик айиқ боласи Қизилсой ўрмонидан топилган.
Андижонда хокимият бош юристконсульти пора билан қўлга тушди
Асака тумани ҳокимлиги бош юристконсульти фермер хўжалигининг суддаги ишини ҳал қилиб бериш эвазига $1000 олаётган вақтда қўлга тушди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ов қуроли ва ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ёш чегараси 25 ёш этиб белгиланмоқда
Ўзбекистон фуқароларининг фуқаровий ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ёш чегараси 25 ёш этиб белгиланмоқда. Шунингдек, фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳадя этилиши тақиқланиши мумкин. Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш функциялари Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказилмоқда.
Марказий банк кредитларга кафил бўлган фуқароларни огоҳлантирди
Марказий банк ўз вақтида қайтарилмаётган кредитлар бўйича қарздорлик тўғридан-тўғри кафилларнинг ҳисоб рақамидан ечиб олинаётгани юзасидан изоҳ берди. МБ кафил бўлаётган фуқароларни ўзи ва қарз олувчининг келажакда йўлиқиши мумкин бўлган молиявий рискларни тўғри таҳлил қилишга чақирди.
Молия вазирлиги тадбиркорлар ҳисоботларини топшириш муддатини узайтиришни режалаштирмоқда
Ўзбекистон Молия вазирлиги тадбиркорларга молиявий ҳисоботларни топширишда енгилликлар беришни режалаштирмоқда. Унга кўра, йиллик ҳисоботларни кейинги йилнинг 1 апрелигача, чораклик ҳисоботларни эса ҳисобот давридан кейин 40 кун ичида тақдим этишга рухсат берилиши мумкин.
4 сотих ерни $30 мингга сотмоқчи бўлган ҳоким ёрдамчиси ва унинг синфдоши ушланди
Тошкент тумани ҳокими ёрдамчиси ва унинг синфдоши 4 сотих ерни 30 минг долларга сотмоқчи бўлганда ушланди. Нурафшонда эса МЧЖ раҳбари 2 гектар ерни 500 минг долларга сотмоқчи бўлди. ДХХ, Бош прокуратура ҳузуридаг Департамент ва ИИВ ноқонуний ер олди-сотдиси билан боғлиқ бир қанча ҳолатларни аниқлади.
Fix Price йил бошидан буён Ўзбекистондаги 12 та дўконини ёпди
Россиянинг Fix Price дискаунтерлар тармоғи йил бошидан буён Ўзбекистондаги 12 дўконини ёпди, яна 30 таси ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Ичимлик сувига асоссиз ҳисобланган тўловлар учун компенсация талаб қилиш ҳуқуқи берилмоқда
Истеъмолчиларга ичимлик суви бўйича асоссиз ҳисобланган тўловларнинг ярми миқдорида компенсация талаб қилиш ҳуқуқи берилмоқда. Ушбу компенсация ичимлик суви таъминоти ташкилотидан ундирилади.
Техникум битирувчилари ОТМда ўқишни давом эттириши мумкин бўлган таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди
Техникум битирувчилари олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.
Ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши бошқа соҳаларга қараганда секин ўсмоқда
Сўнгги беш йил ичида таълим соҳасида ўртача иш ҳақи 2,5 баробар ошди, бироқ мамлакатдаги ўртача иш ҳақига нисбатан фарқ 16,8 фоиздан 26,5 фоизгача кўтарилди. Соғлиқни сақлаш соҳасида эса тафовут аста-секин қисқарди, аммо 2022 йил январь-март ойларида у беш йил аввалги кўрсаткичга қайтди.
Фото: Ҳисор қўриқхонасида баҳор
Давлат экология қўмитаси ноёб жониворлар яшайдиган Ҳисор давлат қўриқхонасининг баҳорий табиатидан тасвирларни эълон қилди.