28 апрель куни тонгги соат 03:28 да Ўзбекистонда зилзила қайд этилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилишича, унинг эпицентри Андижоннинг Хонобод туманида жойлашган.
Зилзила магнитудаси эпицентрда 4,1 ни ташкил этди. Тошкентдан 327 км жанубий-шарқда. Чуқурлик — 15 км.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Хонобод туманида 4 балл, 2 км.
- Қўргонтепа туманида 3 балл, 16 км.
- Жалақудуқ туманида 2 балл, 37 км.
- Хўжаобод туманида 2 балл, 44 кмда қайд этилган.