Мир-Акбар Раҳманкулов президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Буни назарда тутувчи фармон давлат раҳбари томонидан 6 май куни имзоланди, деб хабар бермоқда унинг матбуот котиби.

У бунга қадар Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.