Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш соддалашди

Вилоят ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан талаб юқори бўлган ерлар бўйича очиқ танлов ўтказади. Фуқаролардан ерни танловга чиқариш бўйича таклифларни кўриб чиқиш муддати 3 иш куни этиб белгиланди. Бундан ташқари, танловга чиқарилган ерни олмоқчи бўлган талабгорлар 1 мартдан кейин хориждан келган меҳнат мигрантлари бўлса, закалат пули тўлашдан озод этилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги — музейларни реконструкция қилиш учун лойиҳачи ва пудратчи тендерсиз танлангани тўғрисида

Тошкент ҳокимлиги Туркиянинг Outdoor Factory компанияси нима учун пойтахтдаги учта давлат музейини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудратчилик ишларини бажариш ҳуқуқини тендерсиз олганини тушунтирди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўп қаватли уйларнинг эскирганини текширмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 12 мингта кўп қаватли уйнинг эскирганлик даражасини ўрганмоқда. Инвентаризация уч ойда якунланиши ва камчиликларни бартараф этиш режаси ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

Яна бир ҳоким ёрдамчиси пора олаётганда ушланди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги ҳоким ёрдамчиси тадбиркордан 35 минг доллар пора олаётган вақтида ушланди.

Антикоррупция агентлиги Туризм вазирлигидан маданий мерос объектларига зарар етказилиши сабабларини бартараф этишни сўради

Антикоррупция агентлиги «Култепа», «Вардонзе ёдгорлиги» ва «Қулоқтепа» маданий мерос объектларига етказилган зарар сабабларини бартараф этишни сўраб, Туризм ва маданий мерос вазирлигига тақдимнома киритди. Агентликнинг таъкидлашича, қонунбузарликларга Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинмагани ва етарли назорат ўрнатилмагани сабаб бўлган.

Истеъмолчиларга йил бошидан буён 72,3 млрд сўм кешбэк қайтарилди

Солиқ қўмитаси январь-март ойлари учун истеъмолчиларга яна 4,2 млрд сўм кешбэк тўлаб берди. Йил бошидан буён истеъмолчиларга тўланган сумма 72,3 млрд сўмга етди.

Масс-медиа фонди АОКАни ОАВ ва киноларда намойиш этилаётган аёл сиймосини ўрганишга чақирди

Масс-медиа фонди Ахборот ва оммавий коммуникация агентлигига мурожаатида Ўзбекистонда эълон қилинаётган янгилик, ток-шоу ва кино маҳсулотида аёл сиймосининг «мамлакат гендер сиёсати ва халқаро талабларга» мувофиқлигини малакали экспертизадан ўтказишни сўраган.

Корхонанинг охирги бенефициарини ошкор қилишни қонун ҳужжатларига киритиш таклиф этилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси қабул қилинса, айрим корхоналар ўзларининг охирги бенефициар эгаларини ошкор қилишлари талаб этилади. Шунингдек, вазирлик ушбу қонун коррупция ва пул ювишга қарши курашда қандай ёрдам беришини тушунтирди.

2022 йилда 34 та маданий мерос объектини реставрация қилишга 75 миллиард сўм сарфланади

2022 йилда 34 та маданий мерос объектини реставрация қилиш режалаштирилган бўлиб, бу борадаги ишлар қиймати 75 миллиард сўмни ташкил этади. Объектлар орасида Бухородаги Арк қўрғони, Масжиди Калон, Амир Олимхон мадрасаси, Толипоч қалъаси қолдиқлари, шунингдек, Қорақалпоғистондаги, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги ёдгорликлар бор.

Талабалар турар жойлари қурмоқчи бўлган тадбиркорларга 50% субсидия берилади

авлат хусусий шерикчилик асосида талабалар турар жойларини қуришни истаган тадбиркорларга бажарилган ишнинг 50 фоизи миқдорида субсидия берилади. ТТЖлар лойиҳаси тендер орқали аниқланади.

Қашқадарёнинг 2 туманида мактаб қизлари ўз жонига қасд қилди

Қамаши тумани ва Қарши шаҳрида мактабда ўқийдиган қизлар ўзини осиб, вафот этгани маълум бўлди. Ҳозирда прокуратура ушбу ҳолатлар бўйича текширув ўтказмоқда.

«Қамчиқ» довонида сел сабабли қулаб тушган таянч устуни қайта тикланди

4 май куни кечаси «Қамчиқ» довонида кузатилган сел оқибатида поездни электр қуввати билан таъминловчи таянч устуни қулаб тушган. Тезкор штаб томонидан электр таянч устуни ва йўл остидан қўшимча сел ўтказгич қурилди.

2021 йилда мактаб директорлари энг кўп мажбурий меҳнатга йўл қўйган

Давлат меҳнат инспекцияси 2021 йилда меҳнат билан боғлиқ 52,5 мингта қонунбузилиш ҳолатларини аниқлади. 75 нафар мансабдор шахс мажбурий меҳнатга йўл қўйгани учун жаримага тортилган. Уларнинг орасида энг кўпи мактаб директорлари бўлган.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

«Тошкентда дарахтларни кесишаяпти — Мўйноқда эса битта баргнинг ҳам қадри баланд»

Мўйноқда бўлиб ўтаётган Стихия мусиқий фестивали доирасида маҳаллий туроператор Дилфуза Кутлимуротова Оролбўйи ҳудудига бир марта келган одам табиатнинг қадрига етиб кетишини таъкидлади. «Тошкентда дарахтларни кесишаяпти — Мўйноқда эса битта баргнинг қадри баланд, ҳаттоки болалар тегинмайди», — деди у. Унинг сўзларига кўра, ўз вақтида бу ерда на сув, на электр энергия, на йўл бўлган. 2017 йилдан бери туманда инфратузилма яхшиланиши ортидан маҳаллий аҳоли билан бирга туристларнинг ҳам сони орта бошлаган.

Энергия истеъмоли деярли нолга тенг бўлган уй — у қандай қурилган?

Энергия самарадор уй — бу қандай уй? Жуда кам миқдорда энергия истеъмол қиладиган, ўз истеъмоли учун энергияни ўзи ишлаб чиқарадиган, иссиқ сув билан таъминланган ва иссиқликни йўқотмаслик хусусиятига эга бўлган қишлоқ ёки шаҳар турар-жой биносини тасаввур қилинг. Ўзбекистонда илк бор ана шундай намунавий уй БМТТД ва ГЭФ маблағлари ҳисобидан Нурафшонда қуриб битказилди.