Ўзгидромет 13−14 май кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ноқулай об-ҳаво бўлиши ҳақида шошилинч хабар эълон қилди.
Жума ва шанба кунлари мазкур ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиб, айрим жойларда момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин.
Шу саналарда кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг қуйидаги тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:
- Қашқадарё вилояти: Яккабог, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузар, Косон туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон, Музробот туманларида;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пояриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори-Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқурғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалалқудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Мархамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.
Тоғ олди ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.