Миробод туманининг бир неча кўчалари таъмирланаётганлиги сабабли кўчаларда автотранспорт ҳаракати қисман чекланишини маълум қилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъмирланаётган ҳудудлар:
- Меҳржон ва Кичик халқа йўли кесишмаси;
- Кичик халқа йўли ва Авлиё ота кўчалари кесишмаси;
- Темирйўлчилар ва Сарикўл кўчалари кесишмаси;
- Меҳржон ва Сарикўл кўчалари кесишмаси;
- Ойбек ва Кичик халқа йўли кўчалари кесишмаси;
- Туркистон ва Кичик халқа йўли кесишмаси.
Мазкур йўллар айнан қанча муддатда таъмирланиши ҳақида маълумот берилмаган.
Бироқ, ҳокимият қўшимча қилинишича, таъмирлаш жараёнида йўл ёпилмайди.