Футбол бўйича 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатини Ўзбекистон олимпия жамоаси ғалаба билан бошлади. Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Туркманистон U23 жамоасига қарши ўтказилган очилиш учрашуви 1:0 ҳисобида якунланди.
Ўйиннинг 75-дақиқасида ўзбекистонлик футболчи Улуғбек Ҳошимов томонидан пенальтидан киритилган ягона гол учрашув якунигача сақланиб қолди.
Тимур Кападзе шогирдлари гуруҳ босқичининг 2-турида 4 июнь куни Қатар U23, 7 июнь куни Эрон U23 олимпия жамоаларига қарши баҳс олиб боради.