Тожикистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 20 июндан бошлаб Тошкент — Душанбе йўловчи поезди қатновини йўлга қўйишга келишиб олинди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати «Газета.uz» сўровига кўра бу ҳақдаги маълумотларни тақдим этди.
Тожикистон томонининг таклифига кўра, «Душанбе — Самарқанд — Тошкент» йўналиши бўйлаб мунтазам темир йўл қатнови ташкил этилмоқда.
Халқаро йўловчи поезди ҳафтасига бир марта Душанбе — Қудуқли — Саросиё — Қумқўрғон — Дарбанд — Деҳқонобод — Қарши — Самарқанд — Жиззах — Гулистон — Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланади.
Душанбедан Тошкентгача бўлган масофа 916 км. Сафар вақти — 21 соат.
Кутилганидек, таркиб «Тожикистон темир йўли» томонидан шакллантирилади. Поезд 10 та вагондан иборат бўлиши таклиф қилинмоқда: 1 та СВ, 4 та купе, вагон-ресторан ва 4 та плацкарт вагондан иборат бўлади.
3 июнь учун чипта нархи 479 881 сўмдан 1 300 183 сўмгача атрофида бўлиши мумкин.