TBC Bank Alter Ego билан биргаликда Meros лойиҳасини ривожлантиришда давом этмоқда. Ушбу лойиҳа ўзбек маданияти va санъатининг қизиқарли, бироқ баъзан кенг оммага танилмаган арбоблари билан интервьюлар cериясини ўз ичига олган. Meros меҳмонлари ўзларининг ҳаётий ва ижодий йўли, жамиятда ва мамлакатнинг маданий муҳитида рўй бераётган жараёнлар ҳақида сўзлайди.


TBC Bankўзбек маданияти соҳасидаги лойиҳаларга улкан эътибор қаратмоқда. TBC жамоаси инновацион онлайн-банкинг хизматларини тақдим этиш билан чегараланмасдан, фойдаланувчиларнинг ҳаётида ўз ўрнига эга бўлган брендни шакллантиришга интилади. Маданият вa санъат соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаган ҳолда маданий мероснинг аҳамияти акс этган соҳалар ривожига ўз ҳиссасини қўшади.

«Бизнингча, мамлакатнинг маданий характерини одамлар яратади. Бугун Ўзбекистонни ижоди орқали ўзи яшаб турган заминни тасвирлайдиган инсонлар бунёд этмоқда. Шундай қилиб лойиҳамизда Шавкат Болтаев, Евгений Абдуллаев va бошқа қаҳрамонлар пайдо бўлди. Бошланиши жуда ажойиб, биз бундай инсонлар ҳақида гапиришда давом этамиз», — деди TBC Bank Ўзбекистон бошқарув раиси Спартак Тетрашвили.

Meros лойиҳасида жамият учун долзарб бўлган бир қатор саволлар кўтарилди: бугунги Ўзбекистонда маданият қандай аҳволда, санъат соҳасида меҳнат қилаётганлар янги медиа шароитида ўз ўрнини топа оляптими? Шу вa шу каби бошқа саволларга Кирилл Альтманнинг Alter Ego лойиҳаси меҳмонлари жавоб беришга ҳаракат қилишди.


Лойиҳа меҳмонлари

Фотограф-документалист ва рассом Шавкат Болтаев — Бухоро фотография мактаби асосчиси. У 1980 йилларнинг ўрталарида Бухорода фотогалереяга асос солган. Болтаевнинг Бухоро яҳудийлари ҳақидаги 20 йиллик тарихга эга ҳужжатли фотолойиҳаси The New York Times журналида чоп этилган. Фотосуратчи Ўзбекистон фотосанъатини бутун дунё бўйлаб халқаро кўргазмаларда намойиш этган вa ҳар сафар ўз она шаҳрига қайтган. Болтаев билан интервью — бу кўҳна шаҳар, унинг тор кўчалари вa диққатга сазовор жойлари бўйлаб саёҳат, шунингдек санъат, тарих вa бугунги ҳаёт ҳақида мароқли суҳбатдир.

Режиссёр Зулфиқор Мусоқов. Унинг «Абдуллажон», «Осмондаги болалар», «Ватан» каби машҳур фильмлари ҳақиқий халқ кинокартиналарига айланган. Ўзбек вa халқаро кино санъати, кинодаги бизнес, шахсий ривожаниш ва бошқа мавзулар ҳақида таниқли режиссёр билан очиқ суҳбат.

Архитектор Александр Куранов. Ўзбекистоннинг машҳур архитекторларидан бири, Ўзбекистон архитекторлари уюшмаси аъзоси, 600 дан ортиқ лойиҳалар муаллифи, Париж, Нью-Йорк, Токио, Олмаота, Вена, Абу Даби шаҳарларида ўтказилган халқаро конкурслар дипломанти вa совриндори. Куранов билан суҳбат қачонлардир кўпларга таниш бўлган «Жемчуг» дўкони жойлашган кўп қаватли бинонинг томида бўлиб ўтди. Суҳбат давомида Тошкент архитектураси, унинг тарихи, бугунги ҳолати вa келажаги, хатолар ва умидлар ҳақида сўз борди.

Ёзувчи Евгений Абдуллаев — Ўзбекистоннинг зиёли қатлами орасида Суҳбат Афлатуни тахаллуси билан танилган арбоб. Унинг шеърлари ва асарлари Россия, Корея, АҚШ ва бошқа хорижий мамлакатларнинг адабий журналларида чоп этилган. Абдуллаевнинг «Сопол ҳарфлар, сузиб юрган олмалар» қиссаси «Илҳом» театрида саҳналаштирилган. «Сеҳргарларнинг чўқиниши» асари билан Абдуллаев 2016 йил «Русский букер» нуфузли мукофотига номзодлар орасидан жой олган. Кучли зеҳн эгаси вa қизиқарли инсон билан мароқли суҳбатни томоша қилсангиз бўлади.

Facebook: fb.com/tbcbankuz
Instagram: @tbcbankuzbekistan
Telegram: t.me/tbc_bank_uzb
Сайт: tbcbank.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.