Пойтахт ҳокимлиги «Ёшлар куни» тадбирлари доирасида ўтказиладиган «Янги нафас» ёшлар марафони муносабати билан 25−26 июнь кунлари шаҳардаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилишини маълум қилди.
Унга кўра, 25 июнь куни соат 18:00 дан 26 июнь куни соат 10:00 гача:
- Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳадан Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳагача.
26 июнь куни соат 6:30 дан соат 9:00 гача:
- Шароф Рашидов шоҳ кўчаси — Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
- Ислом Каримов шоҳ кўчаси — Шароф Рашидов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳадан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳагача.