9 июль, шанба куни Ўзбекистонда Қурбон ҳайити нишонланади. Мусулмонлар идораси республика бўйлаб Қурбон ҳайити намози вақтларини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон ҳудудларида ҳайит намози қуйидаги вақтларда ўқилади:
- Андижон вилояти — 05:05;
- Бухоро вилояти — 05:35;
- Жиззах вилояти — 05:20;
- Навоий вилояти — 05:30;
- Наманган вилояти — 05:05;
- Самарқанд вилояти — 05:25;
- Сирдарё вилояти — 05:20;
- Сурхондарё вилояти — 05:25;
- Тошкент вилояти — 05:15;
- Тошкент шаҳри — 05:20;
- Фарғона вилояти — 05:05;
- Хоразм вилояти — 06:00;
- Қашқадарё вилояти — 05:30;
- Қорақолпоғистон Республикаси — 06:05.
Эслатиб ўтамиз, 2020 ва 2021 йилларда Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози пандемия муносабати билан адо этилмади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши унинг ўрнига, қуёш чиққандан кейин 4 ракатли Зуҳо намозини ўқишни тавсия қилган эди.