15, 16 ва 17 июль кунлари Тошкентнинг марказида, Tashkent City боғида навбатдаги кенг кўламли тадбир — Muzzday 2022 музқаймоқ ва ичимликлар фестивали бўлиб ўтади. Келаётган дам олиш кунларида чилла бўлишига қарамай, бу ерда мазали, ширин ва салқин бўлади, асосийси эса — ёзга хос қизиқарли ва қувноқ муҳит яратилади. Тадбирда порцияли ёки бутун оилага етадиган фрезер музқаймоғи, табиий ингредиентлардан тайёрланган джелатони татиб кўришингиз ёки ёз мавсумининг охиригача заҳира қилиб қўйишингиз мумкин. Muzzday 2022 музқаймоқдан ташқари ичимликларни ҳам тақдим этади: шарбатлар, газли ичимликлар, морслар, айс-ти ва бошқалар.

Боғ барча меҳмонлар учун кенг кўламли кўнгилочар дастур тайёрламоқда. Уч кун давомида саҳнада таниқли ўзбек санъаткорларининг чиқишлари бўлиб ўтади. Боғ ҳудуди бўйлаб ёрқин костюмлардаги аниматорлар болаларга қувонч улашади. Шунингдек, меҳмонларни қизиқарли акциялар, танлов ва совғалар кутмоқда.

Фестивалга кириш бепул. Дўстлар, оила аъзолари ва болажонлар билан келиб, вақтни чоғ ўтказиш мумкин.

Tashkent City боғи уч кунга тадбиркорлар учун бизнес-учрашувлар ва манфаатли битимлар, меҳмонлар учун эса қизиқарли тадбирлар манзилига айланади. Дам олиш кунларида бу ерга 100 мингдан ортиқ меҳмонлар келиши кутилмоқда.

Dolce Italia, Gia, «Коровка из Кореновки», Mondo, Ice & Gold exclusive, Puro, Pink Vanilla, Moscow Ice cream ва бошқа кўплаб брендлар Muzzday 2022 фестивалида ўз иштирокини тасдиқлади.

Фестивалда иштирок этиш учун қуйидаги рақам орқали сўров қолдиришингиз мумкин: (+998) 99−005−27−97, (+998) 90−989−87−22.

Фестиваль иштирокчилари учун жойлар сони чекланган.

Реклама ҳуқуқлари асосида.