Uzbekistan Airways икки йилдан ўтиб «Тошкент — Токио — Тошкент» халқаро йўналиши бўйича мунтазам парвозларни қайта тиклади, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.
4 августдан бошлаб парвозлар пайшанба кунлари амалга оширилади.
Тошкентдан жўнаш: 22:05 (Тошкент вақти билан);
Токиога етиб бориш: маҳаллий вақт билан жума 09:40;
Токиодан жўнаш: 11:00 (маҳаллий вақт);
Тошкентга етиб келиш: 16:10 (Тошкент вақти билан).
Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways 2020 йил 1 мартдан бошлаб дунёда коронавирус тарқалиши сабабли Токиога мунтазам қатновларни тўхтатган эди.