A’su ичимлик сувини ишлаб чиқарадиган RG Brands — ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Компаниянинг асосий вазифаси — истеъмолчиларни юқори сифатли маҳсулотлар билан таъминлашдир. Бунинг учун RG Brands компанияси инновацияларни жорий этади ва халқаро стандартларга қатъий риоя қилади.

Маҳсулотларни сифати юқори. Уларни маҳаллий ва халқаро истеъмолчиларга турли хил таъм билан боғлиқ хоҳишларни қондириш учун муносиб тарзда тақдим этади.


Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун илғор технологияларни яратишда жаҳон етакчилари билан ҳамкорлик қилиш орқали RG Brands илғор тажриба ва сифат стандартларидан фойдаланади. Улар ҳар йили жаҳонга машҳур аудиторлик институтларининг сертификатлари билан тасдиқланади.

Ишлаб чиқариш заводи юқори сифатли замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Krones, KHS, Sidel, Van Der Mollen, Berkefeld, Tetra Pak каби брендларнинг ускуналари ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ автоматлаштиришга ёрдам беради.


2010 йилдан буён компания A’su ичимлик сувини истеъмолчиларга тақдим этиб келмоқда. Компания ишлаб чиқараётган сувнинг таркиби ва таъмига алоҳида эътибор қаратади. Жаҳон тажрибасига эга бўлган экспертлар ва дегустаторлар сувнинг формуласи, таъми ва сифатини яхшилаш устида доимий иш олиб бормоқда. A’su тоғ минералларининг ноёб мувозанати билан бойитилган ва организм томонидан тўлиқ сўрилади. Сувда ўзига хос таъм ва хушбўйлик берадиган табиий ингредиентлар мавжуд.

Компания Марказий Осиёдаги илғор ва замонавий заводлардан бири бўлган Aksengir марказида A’su ичимлик сувини ишлаб чиқаради. Бутун жараён давомида мутахассислар маҳсулот сифатини доимий равишда кучли назорат қиладилар.


Заводда учта турдаги олтита лаборатория мавжуд: аналитик, кириш назорати ва микробиологик. Ҳаммаси замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Лаборатория мутахассислари ҳар 15 дақиқада ҳар бир ишлаб чиқариш линиясидан битта пластик идишли маҳсулотни олиб, уларни жаҳон озиқ-овқат маҳсулотларининг стандартларига мувофиқлигини текширадилар.

Пэт-пластик идишлар ҳам завод томонидан ишлаб чиқарилади. Бунинг учун қўшни давлатлардан олиб келинган пресс-шакллардан фойдаланилади.

Ишлатиладиган хомашё — экологик тоза бўлиб, у сувнинг таъми, ранги, ҳиди ёки таркибига таъсир қилмайди. Барча идишлар сув билан тўлдиришдан олдин стерилланади. Пластик идишлар бир марта ишлатилгач, иккинчи марта сув билан тўлдирмайди, балки қайта ишлашга юборилади.


Ҳар куни истеъмолчиларнинг юқори талабларини қондириш учун компания маҳсулотлари сифатини оширишга ҳаракат қилади.

RG Brands тамойиллари юқори корпоратив масъулиятга асосланади. Компаниянинг устувор вазифаларидан бири — истеъмолчи билан мулоқот қилишдир, чунки истеъмолчи ва унинг фаровонлиги ҳақида ғамҳўрлик қилиш компания ривожланишининг асосидир.

RG Brands ҳар доим фикр-мулоҳазалар учун очиқдир. Барча саволлар учун қуйидаги ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин: 1309.

Реклама ҳуқуқлари асосида.