Тошкентда Фарғона йўли кўчасидан «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон йўл ўтказгич қурилиши сабаб 6- ва 7-метро бекатлари оралиғида метро поездлари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди.

«Тошшаҳартрансхизмат» йўловчиларнинг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида мазкур бекатлар орасида вақтинчалик автобус қўйилганини маълум қилди.

Автобус «Роҳат 5-метро бекати — Қўйлиқ 7-метро бекати» оралиғида ҳаракатланади. Йўналиш бўйлаб кунига иккита «Isuzu» русумли автобус соат 7:00 дан 20:00 га қадар йўловчиларга хизмат қилади.