«Бизга биров кўрсатма бераётгани йўқ» — Акмал Саидов умумхалқ муҳокамаси узайгани ҳақида
Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидовнинг таъкидлашича, Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар муҳокамасининг муддати олдинроқ 10 кунга узайтирилиши Нукус воқеалари билан боғлиқ эмас. «Бизга биров „чўзгин-чўзмагин“ деб кўрсатма бераётгани йўқ. Биз ўзимиз ҳал қиляпмиз», — деди у.
«Метан нархини оширишнинг объектив сабаблари йўқ». Энергетика вазирлиги газ қуйиш шохобчаларидаги вазият ҳақида
Интернетда ёқилғи қуйиш шохобчаларида метан нархи 3000−3100 сўмгача оширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги газ нархи эски тарифда қолганлиги сабабли «метан нархи ошганига объектив сабаблар йўқлигини» маълум қилди. Вазиятга «Ўзтрансгаз» ва Солиқ қўмитаси ҳам муносабат билдирди.
24 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги баҳоланди
Эксперимент тариқасида 24 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги баҳоланди. Рейтинг натижасига кўра, Божхона қўмитаси фаолияти «яхши», Адлия вазирлиги ва пойтахт ҳокимлиги фаолияти «қониқарли», ХТВ, ССВ, Қурилиш, Молия вазирликлариники эса «қониқарсиз» деб топилди.
Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси яна узайтирилди
Қонунчилик палатаси Конституцияга ўзгартиришлар киритишга оид қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддатини 1 августга қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Оммавий муҳокамалар даврида лойиҳа бўйича 85 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушгани айтилмоқда.
Туркманистон билан 19 та ҳужжат имзоланди
Туркманистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича 19 та ҳужжат, жумладан, Амударё сув ресурсларини бошқариш, муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш тўғрисида, транспорт ва транзит ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битимлар имзоланди.
Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси, газ ва нефть маҳсулотларини олиб киришдан манфаатдор
Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг кенгайтирилган таркибдаги музокараларида Ўзбекистон энергетика соҳасида, жумладан, Туркманистондан электр энергияси, газ ва нефт маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.
Сирдарёда Сибир яраси билан касалланиш ҳолати аниқланди
Сирдарё вилоятида яшовчи фуқаро Сибир ярасини (куйдирги) юқтириб олгани аниқланди. Вилоят СЭС бошқармаси касаллик одамдан одамга юқмаслигини айтиб, ҳозирда эпидемиологик вазият барқарорлиги ва хавотирга ўрин йўқлигига ишонтирмоқда.
Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ ва шамолли бўлади
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +36 даражадан +45 даражагача кўтарилади. Шанба куни шимолий ва чўл ҳудудларда, якшанба куни эса мамлакатнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар кўтарилади, шамол тезлиги 22−25 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Хориждан ва ОТМлар ўртасида ўқишни кўчириш учун онлайн ариза қабул қилиш бошланди
2022/2023-ўқув йили учун хориждан ва Ўзбекистондаги ОТМлар ўртасида ўқишни кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар 5 августгача қабул қилинади. Олий таълим вазирлиги аризаларни онлайн юбориш учун иккита платформа ишга туширилганини маълум қилди.
Тошкентда 5 йил ичида 30 та автоматлаштирилган йўл бўйи автотураргоҳи ташкил этилади
2022−2026 йилларга мўлжалланган «Хавфсиз ва равон йўл» дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида 30 та автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхтаб туриш жойи ташкил этилади. Шундан 10 тасини 2022 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Иккинчи чоракда уйлар нархи ўсиши секинлашди. Сабаблар
Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида юқори фаоллик иккинчи чоракда ҳам давом этди. Марказий банк маълумотларига кўра, апрель-июнь ойларида иккиламчи кўчмас мулк нархлари 2 фоизга, янги бинолардаги квартиралар 2,4 фоизга ошган.
Оилавий боғчаларга ҳам 2 ёшдан болаларни қабул қилишга рухсат берилади
Президент қарори билан 1 сентябрдан ДХШ асосидаги ва оилавий нодавлат боғчаларга ҳам 3 ёшга тўлмаган болаларни қабул қилишга рухсат берилади. Тарбиячи ва ёрдамчиларнинг бюджетдан иш ҳақини қоплаш учун субсидия тўғридан-тўғри ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилади.
Ўзбекистондан Россияга мигрантларни ташкилий тарзда ишга юбориш 5,6 мартага қисқарди
Ўзбекистонликларни Россияга уюшган ҳолда ишга ёллаш 5,6 баравар камайди. Айни вақтда Корея Республикасига оқим кўпайган, деб хабар қилди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Сенат 1000 сўмлик танга чиқарилишини маъқуллади
Сенат номинал қиймати 1000 сўм бўлган янги танга намунаси ва дизайнини маъқуллади. Марказий банк уни йил охиригача муомалага чиқаришни режалаштирмоқда. Ушбу номиналдаги қоғоз пулларнинг тангага алмаштирилиши ҳақида йил бошида хабар берилган эди.
Ўқ отиш бўйича Жаҳон кубогининг финалида ўзбекистонликлар 3-ўринни эгаллади
Жанубий Кореяда ўтказилган ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги финалида ўзбекистонлик спортчилар 16 очко билан 3-ўринни эгаллади. Мусобақада 1-ўрин Италия, 2-ўрин эса Ҳиндистон вакилларга насиб этди.
«Газета.uz»да эълон қилинган фотоматериал:
Фото: Бердимуҳамедов Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқандга борди
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқандга ташрифини Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Ундан сўнг, икки давлат етакчилари Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси, Гўри Амир мақбараси, Регистон майдонига ҳам боришди.