15 июль куни Сирдарё вилоятида Янгиер шаҳар «Жанубий Мирзачўл» каналига 13 ёшли бола ўз эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетди. Бу ҳақда соат 19:45 да вилоят ФВБ марказий-диспетчерлик хизматига мурожаат келиб тушди, дея хабар берди ФВВ.

Зудлик билан воқеа жойига ФВБ қутқарувчилари ва ИИБ ходимлари етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида вояга етмаган фуқаро ФВБ қутқарувчилари томонидан соғ-омон сувдан олиб чиқилиб, унга психологик ёрдам кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида мазкур каналда 17 ёшли ўсмир чўмилиб, чўкиб кетганди.