Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учинчи марта ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.

«Мазкур мазмунда тарқатилаётган хабарлар ёлғон бўлиб, мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегараси Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан тўлиқ назорат қилинмоқда, вазият барқарор», — дейилади хабарда.

5 июль куни Термизда Афғонистондан бўлгани тахмин қилинаётган бешта ракета қулагани, тўртта уй зарар кўргани, қурбонлар йўқлиги хабар қилинган эди.

Апрель ойида эса ИШИДнинг Хуросон бўлими жангчилари Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистонга ракеталар учиришга урингани, бироқ снарядлар ўзбек чегарасигача етиб келмагани маълум қилинди.