Грузия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди

Грузия бош вазири Ираклий Гарибошвили ҳукумат делегацияси ҳамроҳлигида расмий ташриф билан Тошкентга келди. У расмийлар билан бир қатор учрашувлар ўтказади.

Тошкент ҳокимлиги Шота Руставели кўчаси бўйлаб трамвай линиясини тиклашни режалаштирмоқда — Тбилиси мэрияси

Тошкент ҳокимлиги Шота Руставели кўчаси бўйлаб трамвай ҳаракатини тиклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Тбилиси мэрияси Тошкент ҳокимига таяниб хабар берди. Грузия пойтахти мэри Каха Каладзе Грузия бош вазири Ираклий Гарибошвили ташрифи доирасида айни дамда Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Андижонда қарийб ярим килограмм «гашиш»ни сотмоқчи бўлган икки фуқаро ушланди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида салкам 500 грамм гашишни 5 минг долларга сотишга уринганликда гумонлаб, икки шахсни қўлга олди. Уларнинг айби судда исботланса, гумондорлар 10 йилдан 20 йилгача қамалиши мумкин.

Қорақалпоғистонда интернет ишлай бошлади, бироқ орадан вақт ўтиб яна қайта узилди

Қорақалпоғистонда соат 13:45 лар атрофида интернет яна ишлаб кетди, дея маълум қилди Нукус аҳолиси. Telegram-каналлар ва сайтлар жонлана бошлади. Июль бошидан бери республикада интернетга киришнинг имкони бўлмаётганди.

Волейбол федерацияси мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Волейбол федерацияси мансабдор шахслари давлат бюджети маблағларидан 231 млн сўмни ўзлаштиргани, яна 75 млн сўмни эса асоссиз сарфлагани аниқланди. Улар етказилган зарарнинг 120 млн сўмини қоплади, деб маълум қилди Бош прокуратура. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Хотин-қизларга 7 йилга фоизсиз таълим кредити берилади

Президент қарорига кўра, олий ҳамда ўрта махсус ва профессионал таълимда таҳсил олувчи хотин-қизларга 7 йилга 14 фоизлик таълим кредитлари ажратилади. Бунда фоиз ставкаларини Молия вазирлигининг жамғармаси қоплаб беради. Хотин-қизлар эса асосий қарзни ўқишни тамомлагач, 7 йил давомида тўлайди.

Ўзбекистонда 2,6 млнта аҳоли хонадонида кадастр мавжуд эмас

Ўзбекистонда 2,6 млнта аҳоли хонадонида кадастр ҳужжатлари йўқ, шу боис улар ер солиғини 3 карра миқдорда тўлаяпти. Президент 1 октябргача уларнинг рўйхатини шакллантиришни буюрди. Ҳукумат тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш орқали кадастри йўқ уйлар масаласини узил-кесил ҳал қилмоқчи.

Андижонлик фуқаро 27 нафар ўзбек ва қирғиз болаларини калтаклаб, диний таълим бергани айтилмоқда

Андижонлик фуқаро 2020 йилдан бери 27 нафар вояга етмаган ўзбек ва қирғиз болаларини уриб, тан жароҳатлари етказиб, диний сабоқ берганлиги айтилмоқа. Вилоят ИИБ гумондорнинг диний билими ҳамда дарс ўтиш учун рухсатномаси йўқлигини маълум қилди.

10 кун ичида Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва ҳокимиятлар иш услубини ўзгартиради

Шавкат Мирзиёев душанба кунги видеоселекторда бундан буён йиғилиш ва қарорлар камайтирилиши, асосий эътибор ижро ва аҳоли муаммоларига қаратилишини маълум қилди. Вазирлар Маҳкамаси, вазирлар ва ҳокимлар 10 кун ичида ўз структураси ва иш услубини ўзгартириши шартлиги таъкидланди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари ишдан бўшатилди

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Бобур Абдиназаров ишдан бўшатилди. У мазкур лавозимга 2020 йилнинг мартида тайинланган эди.

Ўзбекистон президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммитида иштирок этади

Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Қирғизистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида қатнашади. Асосий эътибор минтақа барқарорлиги ва изчил тараққиётига замонавий таҳдид ва хатарларга биргаликда қарши туриш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилади.