Тошкентда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида оғир атлетикачи Нигора Сувонова -81 кг вазн тоифасида 212 (95+117) кг натижа кўрсатиб, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида барча йўналишларда жами 6 та олтин медални қўлга киритди, деб хабар берди Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.
Бундан ташқари, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна 19 та медал қўшилди.
Олтин:
- Шарофиддин Амриддинов — 3 та олтин медаль;
- Мадина Файзуллаева (-76 кг) — ўсмирлар ўртасидаги барча йўналишларда 3 та олтин медаль.
Кумуш:
- Қудратбек Салимжонов (102 кг) — ўсмирлар ўртасидаги йўналишларда 3 та кумуш медаль;
- Нурбол Абдурашидов (102 кг) — 3 та кумуш медаль.
Бронза:
- Хушноза Холиқова (+81 кг) — 3 та бронза медаль;
- Қудратбек Салимжонов (102 кг) — 2 та бронза медаль;
- Мадина Файзуллаева (-76 кг) — ёшлар ўртасида 2 та бронза медаль.
Фото:
Фото: Миллий олимпия қўмитаси