29 июль — 7 август кунлари Тошкентда Food Fest-2022 гастрономик фестивали ўтказилиши туфайли қатор йўллар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қуйидаги кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади:
- Истиқлол кўчаси — Буюк Турон кўчасидан Hyatt Regency меҳмонхонасигача бўлган қисмида;
- Зарафшон кўчаси — Истиқлол кўчасидан ва Мустақиллик шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;
- Жавоҳирлал Неру кўчаси — Мустақиллик шоҳ кўчасидан Зарафшон кўчасигача бўлган қисмида.