Ўзбекистон тарихда илк бор шахмат олимпиадасида ғолиб бўлди

Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг финал босқичида Ўзбекистон Голландия терма жамоасини мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди. Ҳал қилувчи баҳсда Жаҳонгир Воҳидов рақибини мағлубиятга учратиб, терма жамоага Олимпиаданинг илк олтин медалини келтирди.

«Тарихимизда жуда катта из қолдирдингиз». Президент телефон орқали шахматчиларни Олимпиададаги ғалаба билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев телефон орқали Ўзбекистон шахматчиларини Ҳиндистонда ўтказилган шахмат Олимпиадасидаги ғалабаси билан табриклади. Давлат раҳбари матбуот хизмати суҳбат видеосини эълон қилди.

Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Нималар ўзгаради?

Президент «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзолади. У танлов асосида (ҳафтасига 5 кунлик) ишга қабул ва кадрлар ротацияси, қолаверса, тадбиркорлик қилиш, хорижда ҳисобрақам очиш ва манфаатлар тўқнашувини тақиқлаш, даромадлар ва мол-мулкни мажбурий декларациялашни назарда тутади.

Мактаблар олдида илк бор транспорт оқимини сокинлаштириш бошланди

Тошкентда илк бор мактаб ва боғчалар олдида транспорт оқимини сокинлаштириш дастури тайёрланмоқда. Маслаҳатчилар — Аркадий Гершман ва Александр Девяткин. Биринчи босқичда тез ва арзон ечимлар: белгилар, устунчалар, нотекисликлар қўлланилади. Лойиҳа «кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин».

Янгиқўрғонда яна бир археология ёдгорлиги вайрон қилинди

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида «Ўрдатепа» археология ёдгорлиги вайрон қилиниб, унинг ўрнига икки фуқаро уй қургани аниқланди. Аввалроқ худди шу тумандаги «Гаистонтепа» археологик ёдгорлиги бутунлай вайрон бўлгани хабар қилинган эди.

Блогер Asalhoney`нинг қотили 16,5 йилга қамалди

Суд ўз уйида ўлдириб кетилган блогер Асал Ходжаеванинг (Asalhoney) қотилига 16,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Тошкентда ширкат раҳбари аҳоли коммунал тўловлар учун берган 350,6 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда

Мирзо Улуғбек туманидаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари алоҳининг коммунал тўловлари учун берган жами 350,6 млн сўм маблағларини банк кассасига кирим қилмасдан, ноқонуний ўзлаштиргани аниқланди. Гумондорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонга Тожикистон мудофаа вазири ташриф буюрди

Ўзбекистон ҳарбий олий ўқув юртларида Тожикистон ҳарбий хизматчиларини тайёрлашни ташкил этиш тўғрисидаги шартномага мудофаа вазирлари Баҳодир Курбанов ва Шерали Мирзо имзо чекди.

Ўзбекистонликлардан ҳарбий ҳаракатларда қатнашишга оид даъватларга эргашмаслик сўралди

Россиянинг Пермь шаҳридаги ўзбек диаспораси раҳбари Жаҳонгир Жалолов ватандошларини Украинадаги ҳарбий ҳаракатларга қўшилишга чақирди. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги «бундай даъватларга эргашмаслик, зиддиятли ҳудудларга бормаслик ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликни» сўрамоқда.

Коллеж ва техникумларга қабул квоталари тасдиқланди

Ўзбекистонда 149 та коллежга кириш учун 59 460 та️, 194 та техникум учун 80 178 та квота ажратилди. Ҳужжатлар ️kasb.edu.uz электрон платформаси орқали қабул қилинади. Ҳужжат қабули эса 15 августга қадар узайтирилди.

Тошкентнинг Муқимий кўчасидаги янги қурилаётган уйда ёнғин содир бўлди

Тошкентнинг Яккасарой туманидаги янги қурилаётган уйда ёнғин келиб чиқди. Уни ўчиришга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Олов 12:50 да ўчирилди, бинонинг 900 кв.м. майдони зарарлангани айтилмоқда.

Интерпол халқаро қидирувдаги чет эллик фуқарони қўлга олди

Интерпол бюроси Қирғизистонда расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва контрабандага шериклик айблови билан қидирувда бўлган шахсни Ўзбекистонда ушлади. Бош прокуратура экстрадиция қилиш масаласини кўряпти.

5 йил иш стажига эга фуқароларни ОТМга тавсия этиш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

86 та вазирлик ва ташкилотларга иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил ишлаган фуқароларни ОТМларга суҳбат асосида киритиш учун тавсия қилиш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда абитуриент «суперконтракт» асосида ўқийди ва уларни рўйхатга олиш 8−22 август оралиғида ДТМ сайти орқали амалга оширилади.

Тошкентда экологик рейдга старт берилди

9 август кунидан бошлаб Тошкент шаҳрида экологик рейд ўтказилмоқда. Экология, Миллий гвардия, ички ишлар ходимларидан иборат Экопатрул инспекторлари тузилди, улар ҳудудларга бўлиниб, йўналишлар кесимида бутун шаҳарни ўрганиб чиқади.

Ягона мактаб формаси мажбурий бўлмаслиги ҳукумат қарори билан тасдиқлаб қўйилади — ХТВ

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов жорий ўқув йилидан ягона мактаб формаси мажбурий бўлмаслиги ҳақидаги баёноти тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилиниши кутилаётганини маълум қилди. «Бу қонуний тусга эга бўлиб, ҳужжатда ҳам акс этади», — деди у.