ДТМ 8 августдаги тест натижаларини эълон қилди

ОТМга кириш учун 8 август куни тест топширган абитуриентларнинг натижалари эълон қилинди. Улар тўплаган балларини тўрт хил усулда билиб олишлари мумкин. Бундан ташқари, ёмғир сабаб Намангандаги имтиҳонлар белгиланган вақтидан кечроқ бошланди.

1 январдан қон донорлари учун бир қатор имтиёзлар берилади

2023 йилдан «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга 4,5 млн сўм тўланади. Улар жамоат транспортидан бепул фойдаланади, санаторийларга навбатсиз йўлланма олади. Йилига 3 марта қон топширганлар ва уларнинг қариндошларига зарур бўлганда, қон бепул берилади.

«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тошкент ҳокими пойтахтни Дубайдек сайёҳлар учун жозибадор масканга айлантиришни орзу қилишини айтди. Бироқ, у инфратузилманинг жадал ривожланиши шароитида яшил майдонларни сақлаб қолиш ҳақидаги саволга тадбир мавзуси туризмни ривожлантириш эканлигини рўкач қилиб, жавоб бермади.

Cудда Asalhoney`нинг ўлдирилиши тафсилотлари маълум қилинди

Insta-блогер Асал Ходжаеванинг (Asalhoney) ўлдирилиши бўйича судланган шахс жиноят тафсилотларини сўзлаб берди, деб хабар қилди UzReport.

Ўзбекистоннинг РФдаги элчихонаси ватандошларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантирди, қолаверса, эхтиёткор бўлишга чақирди. Аввалроқ Пермдаги ўзбеклар ташкилоти раҳбари Жаҳонгир Жалолов шундай даъват билан чиққан эди.

Ўзини ёқиб юборган ФНҚИЗ ходимаси вафот этди

Фарғона НҚИЗнинг собиқ ходими Санобархон Ҳайдарова корхонага кириш жойида ўзини устига бензин қуйиб, ёқиб юборганди. У 10 август куни эрталаб шифохонада вафот этди. Завод аёлнинг вояга етган фарзандларининг таълим харажатларини қоплаш ва зарурат бўлса, ишга жойлашишда ёрдам беришини маълум қилди.

Олий суд раиси Козимжон Комилов ишдан бўшатилди

2017 йилдан бери Олий судга раислик қилган, 13 июлда лавозимга қайта тайинланган Козимжон Комилов истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнини президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исламов эгаллаши кутилмоқда.

Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси этиб сайланди

Президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси этиб сайланди. Ушбу масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон йил охиригача баҳсли чегара ҳудудларини аниқлаштириб олади

Сешанба куни Чўлпон-Отада Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари делегациялари учрашди. Қирғизистон ҳукумати махсус вакили Назирбек Борубаевнинг сўзларига кўра, томонлар олдин келишилмаган 208 км чегарани аниқлаштириб олмоқчи, қолаверса, йил якунигача барча саволларни ҳал этишни режалаштирмоқда.

Қибрай учун иссиқлик энергиясига янги тариф тасдиқланди

Тошкент вилоятининг Қибрай тумани учун иссиқлик энергиясига янги тарифлар 25 августдан кучга киради.

Май ойидан бошлаб Тошкентдаги уй-жойлар нархида пасайиш кузатилмоқда

Май ойидан бери Тошкентдаги бирламчи ва иккиламчи бозордаги уй-жойлар нархи арзонлашиб бормоқда, деб маълум қилди Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти. Хусусан, бирламчи бозорда 1 кв.м учун май ойидаги $943,6 нарх июлда $919,9 га, иккиламчи бозорда эса $891,1 дан $882,6 гача тушган.

Сурхондарёда ўзбек-тожик ўқув машғулотлари якунланди

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари Сурхондарёдаги ўқувда режага кўра, чегарани бузиб кирмоқчи бўлган шартли душман тўдаларини муваффақиятли йўқ қилди.

Қудуқларни бурғилашга мораторий эълон қилиниши мумкин

Ер ости чучук сувларига қудуқ бурғилаш ва сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатнома беришга мораторий қўллаш таклиф этилмоқда. Ҳозирда марказий ичимлик сувларининг 67 фоизи ер ости сувлари ҳисобидан таъминланса-да, айрим ҳудудларда уларнинг сатҳи ўртача меъёрдан 5 метр ва ундан ортиққа пасайган.

Россияга исириқ олиб киришга уринган Ўзбекистон фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин

Новороссийск божхоначилари Ўзбекистондан келган контейнердан Россияда гиёҳвандлик моддаси ҳисобланган бир тоннадан ортиқ исириқни аниқлади. Бу ҳақда билмаган юборувчи умрбод қамоқ жазоси ва миллион рублгача жаримага тортилиши мумкин.

Қозоғистондан Ўзбекистонга 300 тоннага яқин АИ-95 бензинини ноқонуний олиб киришга ҳаракат қилинди

Қозоғистонда бошқа юк ниқоби остида мамлакатдан Ўзбекистонга 280 тонна АИ-95 бензинини олиб чиқишга уринишнинг олди олинди. Хориж компанияси фойдасига республикадан жами 45 млн долларлик 50 минг тонна маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган бўлган.