Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтган Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадасида 188 та жамоа орасида Олимпиада чемпиони бўлган шахматчилар ва иштирок этганларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Унга кўра:
«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан
- Абдусатторов Нодирбек Фазлиддин ўғли;
- Вахидов Жаҳонгир Таирович;
- Вохидов Шамсиддин Пулат ўғли;
- Синдаров Жавоҳир Санжарбекович;
- Якуббоев Нодирбек Муродбек ўғли.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан
- Егин Владимир Николаевич;
- Соколов Иван;
«Келажак бунёдкори» медали билан
- Бобомуродова Мафтуна Панжиевна;
- Маликова Маржона Абдимажид қизи;
- Омонова Умида Шуҳрат қизи;
- Ҳамдамова Афруза Акбаровна;
- Якуббоева Нилуфар Муродбек қизи тақдирланди.