10−13 август кунлари Гуаякилда (Эквадор) ўтказилган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари тўртта медални қўлга киритди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Олтин:
-90 кг: Жаҳонгир Маматраҳимов
Кумуш:
-66 кг: Азизбек Ортиқов
Бронза:
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
+100 кг: Исломбек Равшанқулов
Бу ёш тоифасида ҳеч бир жаҳон чемпионатида бунчалик кўп медал қўлга киритилмаган, дейилади хабарда.