Ўзбекистон Президентининг Саудия Арабистони Подшоҳлигига давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Энергетика вазирликлари ҳамда Саудия компаниялари ўртасида умумий қиймати 12 млрд доллар бўлган учта йирик келишув имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Битимлар икки давлат ўртасида ёқилғи-энергетика комплексидаги ҳамкорликни ривожлантириш платформасига айланиши кўзда тутилган. Хусусан, Саудия томони инвестициялари асосида Ўзбекистонда яшил водород секторини ривожлантириш кўзда тутилган.

Биринчи ҳужжат — АCWА Power компанияси томонидан Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 1,5 ГВт бўлган шамол элэктр станциясини қуриш тўғрисидаги битим. Ушбу лойиҳа нафақат минтақадаги, балки бутун дунёдаги энг йирик шамол станциясига айланади. Шамол станцияси қуввати 1,65 миллион хонадонни электр энергияси билан таъминлаш ва йилига 2,4 миллион тонна углерод чиқиндилари чиқишини олдини олиш имкониятига эга бўлиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, ACWA Power and Air Products компанияси билан Ўзбекистонда яшил водородни илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ривожлантириш ва кейинчалик ишлаб чиқаришга йўналтирилган иккинчи Ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Шунингдек, Саудия томонининг Ўзбекистон Республикаси энергетика комплексига яқин 5 йилда 10 миллиард доллар сармоя киритиш ниятини билдирувчи ҳужжат имзоланди. Унинг доирасида қуйидаги қатор истиқболли йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган:

  • қайта тикланадиган энергетика соҳасида ҳамкорликни давом эттириш — шамол ва қуёш энергиясига асосланган ишлаб чиқариш, шунингдек, электр энергиясини ишлаб чиқариш учун қуёш энергиясининг концентрланган лойиҳалари;
  • табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш лойиҳалари, хусусан, газ турбиналари асосидаги эстродиол элэктр станциялари бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш;
  • тармоқ барқарорлигини таъминлаш учун электр энергиясини сақлаш ва тўплашнинг энг замонавий технологияларидан фойдаланишга қаратилган лойиҳалар, гидроелектр станциялари негизида сақлаш станциялари учун;
  • энергетика соҳасида қўлланиладиган асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва хизматлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва қўшма илмий ишланмалар соҳасида ҳамкорлик.

Компания ҳақида

Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда Саудия Арабистони ҳамкорлари, хусусан, Саудиянинг етакчи ишлаб чиқарувчиси, сармоядори ва электр станциялари оператори бўлган АCWА Power компанияси, шунингдек, бутун дунё бўйлаб сувни тузсизлантириш ва яшил водород заводлари билан ҳамкорликда қатор энергетика лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, компания Бухоро вилоятининг иккита туманида ҳар бири 500 мегаватт қувватга эга иккита шамол электр станциясини қурмоқда. Қорақалпоғистоннинг Қораузак туманида 100 мегаватт қувватга эга шамол элэктр станцияси қурилмоқда.

Айни пайтда Саудиянинг ушбу компанияси Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида қуввати 1500 мегаватт бўлган ИЭС қурмоқда ва уни 2023 йилнинг тўртинчи чорагида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Ушбу 3 та шамол электр станцияси ва Сирдарёдаги ИЭСнинг умумий қуввати 2600 мегаваттни ташкил қилади.