Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18 август куни «Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар берди Адлия вазирлиги.
Ҳужжат билан V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар:
- олтин медаль учун — 5 минг доллар;
- кумуш медаль учун — 3 минг доллар;
- бронза медаль учун — 2 минг доллар.
Спортчиларни тайёрлаган тренерлар:
- олтин медаль учун — 2,5 минг доллар;
- кумуш медаль учун — 1,5 минг доллар;
- бронза медаль учун — 1000 доллар миқдоридаги бир марталик пул маблағлари билан мукофотланади.