19 август куни Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш мақсадида соат 18:00 дан 23:00 гача бўлган вақтда пойтахтнинг бир неча кўчалари автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Жумладан:
- Тошкент халқаро аэрапортидан Қумариқ ва Содиқжон Толипов кўчалари бўйлаб Нукус кўчасигача;
- Нукус кўчасидан унинг Ойбек кўчаси билан кесишмасигача;
- Ойбек ва Афросиёб кўчаларидан Афросиёб кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси билан кесишмасигача;
- Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб унинг Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасигача;
- Навоий шоҳ кўчаси бўйлаб унинг Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмасигача;
- Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб унинг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасигача;
- Ислом Каримов кўчаси бўйлаб унинг Ботир Зокиров кўчаси билан кесишмасигача;
- Ботир Зокиров кўчасидан Пахтакор кўчаси 79-уйгача.
Ушбу вақт оралиғида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилди. Шаҳар ҳокимлиги барча ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига риоя қилишларини сўради.