17−20 август кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида ММА (аралаш жанг санъатлари) бўйича 12−13, 14−15 ва 16−17 ёшли спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди. Мазкур жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси жами 13 та, шундан — 5 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди, деб хабар берди Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.
Тақдирланган 16−17 ёшли спортчилар:
Олтин:
Анваржон Ҳасанов;
Амирхон Зиёдинов;
Нуруллохон Абдуллаев.
Бронза:
Нозимжон Сотволдиев.
Тақдирланган 14−15 ёшли спортчилар:
Олтин:
Муҳаммадали Ходжимияров;
Абдуллазиз Абдусатторов.
Кумуш:
Ҳожиакбар Носиржонов.
Бронза:
Иброҳимжон Ботиров;
Миржалол Мирсаидов.
Тақдирланган 12−13 ёшли спортчилар:
Кумуш:
Беҳрузбек Равшанов.
Бронза:
Мехрожбек Тошпўлатов;
Беҳрузбек Баҳромов;
Баҳодир Собиржонов.
Мусобақада 42 та давлатдан 479 нафар спортчи иштирок этди.