Numbeo онлайн маълумот базаси томонидан шакллантирилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон соф иш ҳақи рейтингида 3 поғона юқорилаб, 106 да давлат ичида 96-ўринни эгаллади.

Мазкур маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ўртача соф ойлик даромад 278,7 доллар ёки 3 млн 38 минг сўмни ташкил қилди. Бу МДҲ давлатлари ичида энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

МДҲ давлатлари ичида энг яхши кўрсаткичлар Россия (846 доллар), Беларусь (481 доллар) ва Қозоғистон (419 доллар) мамлакатларида қайд этилди.

Қўшни давлатлар орасида Қозоғистон $409,3 билан 78-ўринни эгалламоқда. Кучли учликда Швецария (5988,7 доллар), Сингапур (4247,7 доллар) ва Австралия (4143,3 доллар) каби давлатлар ўрин олган.

Маълумот учун, 1 июндан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилиб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 920 минг сўм миқдорида белгиланган эди.