20 август куни соат 23:54 лар атрофида М-39 Олмаота-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Шароф Рашидов тумани Ёйилма маҳалласи ҳудудидан ўтган 976-километрида пиёда ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди.
Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи Cobalt ҳайдовчиси Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган Мирзачўл тумани Мирзадала шаҳарчасида истиқомат қилган (1978 й.т.) пиёдани уриб юборган.
«Фуқаро ҳодиса оқибатида олган оғир тан жароҳатлари билан шифохона вафот этди», — дейилади хабарда.