Вьетнамда ўтказилаётган таэквондо WТ бўйича кадетлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та медалга сазовор бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати.
Кадетлар тоифасидаги беллашувларда ўзбекистонликлар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда, ўз тарихидаги энг яхши натижани янгилади.
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин:
-37 кг: Валерия Хегай
-45 кг: Беҳруз Салимов
+65 кг: Жавоҳир Ҳидоятов
Кумуш:
-65 кг: Аҳаджон Мухторов
Бронза:
-44 кг: Мубина Бабасаидова
-55 кг: Аминахон Камалова