Мустақилликнинг 31 йиллиги арафасида Ўзбекистон президентнинг фармонлари билан қатор дипломатик миссиялар раҳбарларига олий дипломатик мартабалар берилди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Жумладан, фавқулодда ва мухтор элчи мартабаси Ўзбекистоннинг:

  • Хитой Халқ Республикасидаги элчиси Фарход Арзиев;
  • Туркманистондаги элчиси Акмалжон Кучкаровга.

Шунингдек, 2-даражали фавқулодда ва мухтор вакил мартабаси Ўзбекистоннинг:

  • Австрия Республикасидаги элчиси Абат Файзуллаев;
  • ЮНЕСКОдаги доимий вакили Умид Шодиев;
  • Женевадаги БМТ бўлинмасининг доимий вакили Улуғбек Лапасовга берилди.

Маълумот учун, «Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ходимлари учун дипломатия даража ва мартабалари белгилаш тўғрисида»ги қонунга кўра, фавқулодда ва мухтор элчи унвони элчилар учун бериладиган энг юқори дипломатик мартаба ҳисобланади.

Фавқулодда ва мухтор элчи, фавқулодда ва мухтор вакил каби мартабалар бир умрга, президент фармони асосида берилади.